4 Октябр 2021 йил
498
100 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди
Китоб тумани “Ҳ.Дўстлиги” МФЙда яшовчи Ж.Н 2021 йил 16 сентябрь куни ариза билан мурожаат қилиб, аризасида шу куни номаълум шахс яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйи хонасидаги шкафнинг ичидан 100 АҚШ доллари ва 1 миллион сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Китоб тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Китоб тумани Панжи МФЙда яшовчи З.А содир этганлиги аниқланиб Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланган. Китоб туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан З.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.