16 Август 2022 йил 274

10 туп каннабис

Мамлакатмизда ички ишлар органлари ходимларининг бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган “Қорадори-2022” тезкор тадбири давомида заҳри қотил шайдоларининг кирдикорлари   фош этилмоқда. Жумладан, Ғузор тумани туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2022” тезкор тадбири давомида туманнинг “Чақар” МФЙда яшовчи М.З.нинг яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, томорқасида 10 туп “каннабис” гиёҳвандлиук ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

 Ҳолат юзасидан Ғузор туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech