6 Май 2022 йил
571
10 туп каннабис
Халқимизда одамнинг оласи ичида бўлади, деган нақл бор. Дарҳақиқат, Ғузор тумани “Хўжагузар” МФЙда яшовчи Р.М. ҳам ана шундай шахслар тоифасидан бўлиб чиқди. Унинг хонадони 2022 йил 03 май куни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 10 тўп “КАННАБИС” ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди. Нам ҳолатдаги “каннабис” тарозига қўйилганда 31.8 грамм тош босди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.