1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги
Қашқадарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси
бошлиғи полковник
Абдувохид
Саломович Исмоиловнинг
1
октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги
Муҳтарам устозлар ва мураббийлар!
Барча
ички ишлар органлари тизимида фидокорона хизмат қилаётган устоз-мураббийларни,
фахрийларини ҳамда таълим муассасаси ўқитувчиларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан
самимий муборакбод этаман.
Халқимиз
азал-азалдан устоз-мураббийларни
мўътабар ва табаррук зот сифатида эъзозлаб келган.
Барча
соҳалардаги каби ички ишлар органларида ҳам ушбу байрам кенг нишонланиши бежиз
эмас.
Ички
ишлар органларида фаолият юритаётган устоз ва мураббийларимиз ёш ходимларни ҳар
томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларга касб сирларини ўргатиш, ватанпарвар,
мард ва жасурлик хислатларини сингдиришдек масъулиятли вазифани шараф билан адо
этиб келмоқда.
Жумладан,
муҳтарам Президентимизнинг куни кеча устоз ва мураббийларга йўллаган табригида “Халқимиз ўзининг азму шижоати,
бунёдкорлик салоҳияти билан Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини
барпо этаётган бугунги кунда ушбу улуғ айёмнинг моҳияти, муаллим ва
устозларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти айниқса ортиб бормоқда”
дея бежизга таъкидламадилар.
Мамлакатимизда
таълимга, ўқитувчи ва мураббийларга кўрсатилаётган бундай юксак эътибор, ўз
навбатида фарзандларимизни буюк аждодларимизга муносиб, замонавий билим ва
касб-ҳунарларни мукаммал эгаллаган, энг асосийси, она ватанимиз тараққиёти
йўлида садоқат билан хизмат қилишига замин яратиши шубҳасиз.
Ички
ишлар тизимида фаолият кўрсатаётган азиз устоз-мураббийларимиз ўзининг бор куч
ва салоҳиятини, билим ва тажрибасини сафарбар этиб, юртимизда амалга
оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлишларига ишонамиз.
Фурсатдан
фойдаланиб, ички ишлар органларида ёшларга замонавий талаблар асосида билим
бериш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни камол топтириш ишларига улкан
ҳисса қўшаётган азиз ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда устозларимизни яна бир бор
байрам билан қутлаб, уларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат,
келгусидаги устозлик фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайман.