30 Сентябр 2025 йил 843

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Саломович Исмоиловнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам табриги

Муҳтарам устозлар ва мураббийлар!

 

Барча ички ишлар органлари тизимида фидокорона хизмат қилаётган устоз-мураббийларни, фахрийларини ҳамда таълим муассасаси ўқитувчиларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Халқимиз азал-азалдан устоз-мураббийларни  мўътабар ва табаррук зот сифатида эъзозлаб келган.

Ички ишлар органларида ҳам ушбу байрам кенг нишонланиши бежиз эмас. 

Устоз ва мураббийларимиз ёш ходимларга касб сирларини ўргатиб, ватанпарвар, мард ва жасурлик хислатларини улар онгига сингдириб, масъулиятли ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, вазифани шараф билан адо этмоқда.

Тизимда фаолият кўрсатаётган азиз устоз-мураббийларимиз ўзининг бор куч ва салоҳиятини, билим ва тажрибасини сафарбар этиб, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг куни кеча устоз ва мураббийларга йўллаган байрам  табригида “Ҳаммамизга аёнки, келажак – замонавий билим билан қуролланган касб-ҳунар эгалариникидир. Биз бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Шу боис ёшларимизни давр билан ҳамнафас бўлиб, ҳар қандай рақобатга бардош бера оладиган етук мутахассислар этиб тарбиялашимиз керак” - дея бежизга таъкидламадилар. 

Ёшларга замонавий талаблар асосида билим бериш, уларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни камол топтириш ишларига улкан ҳисса қўшаётган азиз ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда устозларимизни яна бир бор байрам билан қутлайман. 

Сиз азиз ва муҳтарам устоз мураббийларга узоқ умр, мустаҳкам соғлик, келгусидаги ёшларга касб сирларини ўргатишдек машаққатли ва шарафли  фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилайман.

Text to speech