9 Август 2022 йил 253

“Ватанапарварлик ойлиги” давом этмоқда

Вилоят Маънвият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Ватанапарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ва шахмат-шака бўйича мусобақалари бўлиб ўтди. Унда Қарши шаҳар ИИО ФМБ, Транспортда ХТБ, ЙҲХБлари ходимлари иштирок этди.

Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши тавсия этилган ва бошқа бадиий адабиётлар асосида олинган синовларда китобхонлик ва китоб мутоласи ғолиблари ва ақл чархи усталари борасидаги бошқарма раҳбарияти томонидан китоблар билан тақдирланди.

Text to speech