25 Июн 2022 йил 249

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Қашқадарё вилояти ҳудудида олиб борилаётган профилактик тадбирлар давомида, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ, вилоят Овчилик жамияти ва вилоят Экология масъуллари томонидан Деҳқонобод тумани ИИБ руйхатида турувчи шахсий ўқотар ов қурол эгалари билан учрашув ўтказилди, унда Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги тушунтириб ўтилди.

Тадбирда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол иштирок этиб келаётган  овчиларга, қиммат баҳо совғалар топширилди.

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech