19 Август 2022 йил
581
Муаммолар ечим топмоқда
Бугун, 19 август куни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев қабулга келган фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглаб, бирма-бир кўриб чиқди.
Бунда асосан, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб этадиган муаммолар назоратга олиниб, чора-тадбирлар белгиланди.