7 Август 2024 йил 804

САЙЁР ҚАБУЛ

Халқ билан очиқ мулоқот қилиш орқали инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, фуқароларнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов Қамаши тумани “Бердоли” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

 Юзма-юз очиқ мулоқот тарзда ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг 11 та жумладан, ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган тергов ва суриштирув ишларига оид ва бошқа мурожаатлари тингланди. 

  Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилган бўлса, айрим фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жараёнда илк фуқаролик ҳужжати олаётган 6 нафар ёшларга ИД-карталар берилди.

 Ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун вақт талаб этадиган мурожаатлар иш юритувига олиниб, масъулларга юклатилди. 

Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад  инсон қадри устувор даражага кўтарилган жамиятимизда фуқароларнинг кундалик турмуш тарзида учраётган муаммоларни жойига бориб бартараф этиб, уларни ҳаётда рози қилишдир

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.qviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: