13 Март 2021 йил
752
Пробация ҳисобидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳуқуқий тушунча берилди
Қашқадарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ходимлари томонидан Қарши шаҳар Шайхали қўрғонидаги 35-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган шахслар учун тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир давомида жазо муддатини ўтаётган шахсларга Пробация хизматининг мазмун-мохияти, Пробация ҳисобида турган шахсларга яратилган шарт-шароитлар, уларга ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилиши, иш билан таъминлаш ва касбга қайта ўқитиш бўйича олиб борилаётган ишлар шунингдек Пробация ҳисобидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳуқуқий тушунча берилди. Тадбир давомида жазо ўтаётган шахсларнинг саволларига жавоб берилди.