25 Ноябр 2024 йил 603

Очиқ эшиклар куни

ИИВ Қашқадарё академик лицейи ташаббуси билан оталиққа олинган Қарши туманидаги 6-мактаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ўтказилди. Унда мактаб ўқувчилари лицейда яратилган шарт-шароитлар, ошхона, кутубхона, тайёрлов маркази, воҳамиз ижодкорлари ҳамда лицей музейи билан яқиндан танишдилар.  Тадбирда дастлаб умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини ошириш, қонунга итоаткорлик ва миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, олий таълим ўқиш қамровини ошириш ва касб-ҳунарга йўналтиришга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.  Сўнгра, лицей ва мактаб ўқувчиларидан иборат жамоаларга “Заковат” интеллектуал ўйинига старт берилди. Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада ИИВ Қашқадарё академик лицейининг “Ҳуқуқ посбонлари” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Қарши туманидаги 6-мактабнинг “Тожмаҳал” жамоаси 2-ўринни банд этди. Иштирокчилар ғолиблик дипломи билан тақдирланди.

Text to speech