22 Март 2024 йил 497

Меҳр-саховат халқимизга хос фазилат


Юртимизда Муборак Рамазон ойи ҳамда Наврўз шукуҳи кезиб юрибди. Байрам муносабати билан вилоят 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов Қамаши туманида бўлиб, туман сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида беморлар, кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан хабар олишди. Фуқароларнинг хонадонида бўлган сектор раҳбарлари уларнинг соғлиги ва бошқа муаммолари бўйича суҳбатлашиб, самимий мулоқотда бўлди ва байрам совғаларини топширди.

Шунингдек, тумандаги тоғли ҳудудда яшовчи кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Шу куни вилоят ИИБ бошлиғи “Яшил макон” лойиҳаси доирасида туманда олиб борилаётган ишлари билан танишиб, кўчат экди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech