“Кексалар учун туризм ойлиги” сифатида нуроний фахрийларнинг юртимиздаги диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга саёҳати ташкил этиб келинмоқда.
Тўрт йилдирки, юртимизда ҳар йили ноябр ойлиги – “Кексалар учун туризм ойлиги” сифатида белгиланиб, нуроний фахрийларнинг юртимиздаги диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга саёҳати ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, ички ишлар органлари фахрийлари ҳам бундан мустасно эмас. Тизимда фахрийлар ва уларни оила аъзоларини саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш ва қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида Чироқчи туман ички ишлар бўлимининг бир гуруҳ фахрийлари Шаҳрисабз шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Тадбирда ички ишлар органлари фахрийларига Оқсарой мажмуаси ва у ердаги тарихий обидалар масъуллари томонидан атрофлича маълумотлар берилди.
Ҳам руҳий қувват, ҳам маънавий билимини бойитган ходимлар зиёратгоҳдан бир олам таассурот олишди.