3 Июн 2023 йил 654

Ички ишлар органлари ходимлари кинотеатрда

 


Қашқадарё вилояти ИИБнинг навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” Қарши шаҳар маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди. Марказ кинотеатрида бошқарма раҳбарияти, таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлар ходимлари, фахрийлар кенгаши аъзолари, Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Қарши туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирок этди. Тадбирни бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари подполковник Шермухаммад Муслимов очди.
Кўлам кенг тадбирда сўз олган бошқарма фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов сўзга чиқиб, Ватанга ва халқа садоқат билан хизмат қилиш олий бурч эканлиги, ёшлар ҳар доим юртга, касбига фидойилик билан хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади. Эл осойишталиги йўлида қилинган ҳар қандай хизмат эътирофсиз қолмаслигини билдирди. Сўнгра, хизмат фаолиятида ижобий натижаларга эришиб келаётган ҳамда спорт соҳасида ғолибликни қўлга киритган ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ва ғолиблик медали тантанали равишда топширилди.
Якунда Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Cinema of Central Asia” студияси томонидан суратга олинган "Ўзбек қизи" бадиий фильми намойиш этилди.
Бахтиёр Абдуғофур, Игор Костейченко ва Мансур Абдухолиқов сенарийси асосида суратга олинган фильмда ўтган асрнинг 1941-1945 йилларида бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган ўзбек хотин-қизларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади.
Ўзбекистон ва Белоруссия давлатлари актёрлари иштирокида суратга олинган фильмда ўзбек қизининг душман жанглардаги иштироки ва қаҳрамонлиги яққол ёритиб берилган.
Ходимларда Ватанга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини шакллантирувчи фильм томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Text to speech