Чироқчи тумани ИИБ бошлиғи подполковник Шуҳрат Искандаров туман аҳолисига мурожаати
Ҳурматли
Чироқчи аҳли !
Барчамизга яхши маълумки, сўнгги йилларда ҳурматли
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан
асос солинган тараққиётимиз янги босқичининг самаралари
жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг эътироф
этилмоқда.
Айниқса, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини
сўзсиз таъминлаш борасида инқилобий ўзгаришлар амалга
оширилди.
Ҳудудимизни
ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган
ислоҳотлар ва жалб қилинаётган инвестицияларнинг кўламини халқимиз ўз ҳаётида
ҳис
қилмоқда.
Президентимиз
ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни
таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка
қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат
сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, хорижий
инвестицияларнинг жалб этилиши ҳамда ҳудудда тадбиркорликнинг ривожланиши
жиноятчилик кўрсаткичининг пастлиги, криминоген вазият барқарорлиги
ҳамда аҳолининг хавфсиз ва осойишта турмуш тарзи кафолатлан-
ганлиги билан бевосита
боғлиқдир.
Азиз тумандошлар !
Муҳтарам
Президентимизнинг жорий йилнинг 3 январь кунидаги январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш
ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада
оширишга қаратилган 1 - сонли қарорлари билан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда
бунга имкон бераётган шарт - шароитларни
бартараф этиш бўйича янгича
механизмларни яратиб бердилар.
Эндиликда,
жиноятчиликни олдини олиш бўйича нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар,
балки бошқа ижтимоий
соҳа ва жамоат ташкилотлари, ҳаттоки, энг қуйи тизимдаги “маҳалла еттилиги”нинг
ҳам алоҳида масъуллиги белгиланди.
Қарор
талабларидан келиб чиқиб, соҳада ишларни тизимли ташкиллаштириш ва назоратни
йўлга қўйиш мақсадида менинг раҳбарлигимда ишчи гуруҳи тузилиб, кунлик назорат ўрнатилди.
Тумандаги
жами 55 та маҳалланинг криминоген
вазияти оғир 10 тасига масъул
раҳбарлар номма - ном бириктирилди.
Барча
маҳаллаларнинг чораклик манзилли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб,
ижроси таъминланмоқда.
Жамоат
хавфсизлигини таъминлашда соҳани рақамлаштириш ва жамоат жойларини кузатув
камералари билан қамраб олиш масалаларига эътибор қаратяпмиз.
Жумладан,
жорий йилнинг 2 - чорагида 430
та камералар,
70 та “домофон” комплекслари ва 12 та “ташвиш тугмалари” ўрнатилиб, 450 та объектлар техник қўриқловга
олинди.
Фуқароларни
огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера
назоратида”, “Объект қўриқловда”
ҳамда “Хонадон қўриқ-ловда” каби жами
400 га
яқин стикерлар жойлаштирилди.
Маҳаллаларда
85 та “намунавий хавфсиз кўчалар” ва
190 та “намунавий хавфсиз йўлаклар” ташкил этилиб, 42 та кўчаларга ёритиш чироқлари
ўрнатилди.
“Ижтимоий профилактика” тизими асосида жиноят
ёки ҳуқуқбузарликлар содир этиши ёки уларнинг қурбони
бўлиши мумкин бўлган шахслар тоифаси аниқланиб, “маҳалла еттилиги” ва бошқа
масъуллар томонидан улар билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга,
маҳаллаларда содир этилаётган олдини
олиш мумкин бўлган жиноятларнинг объектив ва субъектив сабаблари кунлик таҳлил
қилиниб, жиноятларнинг келиб
чиқишига сабаб бўлаётган омилларни зудлик билан бартараф
этиш ва барвақт олдини олиш ҳамда масъулиятсизликка йўл
қўйган масъулларга нисбатан тегишли чоралар кўриб борил-
моқда.
Жумладан, маҳаллаларда
содир этилган 77 та олдини олиш
мумкин бўлган жиноятлар сабаблари бирма – бир таҳлил қилиниб, тегишли
прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берган омилларни вақтида бартараф
этиш чораларини кўрмаган
30 нафар масъулларнинг интизомий жавобгарлик масаласи
ҳал этилди.
Албатта, қисқа муддатда
кўрилаётган чораларимиз ўз натижаси кўрсатмоқда.
Жумладан, “Қизил” тоифада бўлган 10 та маҳаллаларнинг
5 тасида криминоген вазият барқарорлиги
сақланмоқда.
Вояга етмаганлар (3 /2), аёллар (9 / 4) ҳамда гуруҳлар (9 / 7) жиноятларини
камайтиришга эришдик.
Азиз тумандошлар!
Амалга оширилган
ишларимизга қарамасдан, айрим маҳалларимизда жиноятчилик суръатининг ошиши,
муайян тоифадаги каби жиноятларнинг ўсиши
кузатилмоқда.
Хусусан, дунёда
ахборот - технологияларининг ривожланиб бораётганлиги, инсонлар
ҳаётини енгиллаштириши билан
бирга, айрим шахслар бундан ноқонуний бойлик орттириш йўлидаги
манфаатларида фойдаланмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида
ҳисобга қўйилган жиноят-ларнинг 32 фоизи
(61 та) ахборот технологиялари
соҳасидаги жиноятлар бўлиб, уларнинг 55
фоизи (33) ўғирлик ва
45 фоизи (25)
фирибгарлик жиноятларидир.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
идораларимиз илгари дуч
келмаган кибер
макондаги жиноятларнинг
таҳлили уларнинг
катта қисми ёки қарийб 80 фоизи зарарли мобиль иловалар ва дастурлар орқали содир этилаётганлигини кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, айрим
фуқароларимизнинг бепарволиги оқибатида ўзларига тегишли
мол – мулклар, техника восита-
лари, чорва моллари ёки уй атрофларини қаровсиз қолди-
раётгани сабабли ўғрилик жиноятлари содир этилишига
имконият яратиб бераётгани
ҳам айни ҳақиқат.
Биргина, ўтган даврда 3 та хонадон ўғирлиги ва 1 та
автотранспорт воситаларидан ўғирлик жиноятлари содир этилган.
Ҳурматли фуқаролар !
Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир
кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.
Оилалардаги муҳитни
яхшилаш, айниқса, хотин - қизларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этишга
алоҳида эътибор қара-тилаётган бир вақтда, оилавий - маиший
муаммолар
негизида 3
та жиноятлар содир
этилган.
Шу сабабли, нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд
муаммоларини бартараф этиш ҳамда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида “Ёшларни
оилавий ҳаётга тайёрлаш” маркази ташкил этилди.
Оилаларни соғломлаштириш, низоли оилалардаги ижтимоий муаммоларни
манзилли аниқлаб, бартараф этиш бўйича фаолиятимизни келгусида кенг жамоатчилик
билан ҳамкорликда давом эттирамиз.
“Оғир тоифа”даги 56
нафар ёшларнинг бандлиги
таъминланиб, 174 нафари чет тиллари ва касб - ҳунар
ўқитишга жалб этилди, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ва
бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказилди.
Шунга қарамасдан, ўтган
даврда назоратсизлик ҳамда таълим - тарбия ишларидаги камчиликлар
оқибатида 2 нафар ўқувчилар, 26 нафар ёшлар
томонидан жиноят содир
этилган.
Шу сабабли, вояга
етмаганлар ва ёшлар жиноятига
фавқулодда ҳолат сифатида қаралади.
Бундан кейин, вояга
етмаганларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган
ота - она ҳамда яшаш ва
ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги янада кучайтирилади.
Ҳурматли юртдошлар!
Туманда Криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши
курашиш борасидаги фаолият кенг жамоатчилик ва масъул идоралар билан ҳамкорликда янги ёндашувлар асосида ташкил этилади.
Бу
борада, жиноятнинг содир этилиши эмас, балки бунга
имкон берган шарт-шароитлар ва унинг сабабларини бартараф этишга асосий
эътиборни қаратамиз.
Мамлакатимизда тинч ва осойишта ҳаётни янада
мустахкамлаш, маҳаллаларимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноят-чиликни олдини олишда
ягона куч бўлиб, ҳамжиҳатликда
ҳаракат қилайлик.
Эътиборингиз учун
раҳмат !