5 Май 2020 йил
768
Безорилик қилган жуфтлик қўлга олинди
2020 йил 22 апрель куни Ғузор туман ИИБга тушган ҳабарга кўра, шу куни соат 20:00 ларда Ғузор тумани Халқобод МФЙда яшовчи фуқаро Э.Н.ни қишлоқдошифуқаро И.Ҳ. “сен нимага синглимга гапирасан деб” урганлиги учун, Ҳ.И.нинг яшаш уйига, Н.Э.нинг отаси фуқаро К.Ш қариндоши, шу қишлоқда яшовчи фуқаро М.З. билан бориб, Ҳ.И. ва унинг отаси фуқаро Н.Б.лар билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туруш қоидаларини қасддан менсимасдан, бир-бирларига тан жароҳати етказишган. ТИИБ ТБ томонидан ҳолат юзасидан Ўз.Р ЖКнинг 277-м 2-қ “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.