18 Март 2024 йил 351

Бедарак йўқолган шахс қидирилмоқда

2024 йил 06 февраль куни Косон тумани Месит МФЙда яшовчи фуқаро Эшонқулов Туйғун Эшонович шу куни соат 09:00 ларда яшил рангли  “урал”  маркали велосипедда яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак юқолган.

Бедарак йўқолган: Эшонқулов Туйғун Эшонович - 05.05.1956 йилда Косон туманида туғилган, нафақада, оилали 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Косон тумани, “Месит” МФЙ, “Сумбула” кўчаси 39- уйда яшаган.

Алоҳида белгилари: Бўйи 165-170см  атрофида, сочи оқ рангда, қошлари қора ранг ёйисимон, кўзлари жигар ранг катта, юзи думалоқ шаклда, бурни ўртача катталикда, тишлари табиий, лаблари ўртача қалинликда.

Эгнида бўлган кийимлари: қора рангли мавсумий женфер ва қора рангли енги йўқ куртка, қора рангли шим, оёғида қора рангли калиш ва бошида қора рангли шапка бўлган

Text to speech