11 Апрел 2024 йил 435

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник З.Кенжаева ва ММИ ва КБТХ бош психологи, катта лейтенант Х.Худойқуловлар Касби, Миришкор туманларида бўлиб,Ички ишлар бўлимида фаолият олиб борувчи ходимларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказди

Ҳозирги кунда Қашқадарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб қувватлаш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, улар томонидан салбий ҳолатлар содир этилишини олдини олиш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Учрашувда дастлаб, давлатимиз томонидан ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, қулай имкониятлар ҳақида маълумот берилиб, ходимларни хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи ҳолатларига йўл қўймасликлари учун оила аъзолари хусусан уларнинг турмуш ўртоқлари билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур эканлиги алоҳида таъкидланди.

Text to speech