27 Ноябр 2023 йил 888

"16 кун зўравонликка қарши"

Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 1999 йилнинг 17 декабрдаги резолютсияси билан 25 ноябр- Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни, деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан "16 кун зўравонликка қарши" шиори остида  Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман бўлинмаси, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ, туман Оила ва хотин-қизлар бўлинмаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда  маҳалла хотин- қизлар иштирокида тадбири ташкил этилди.

Тадбирда жорий йилнинг 11 апрел кунидаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши  муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”даги Қонуни мазмуни ва қонунчиликка киритилган ўзгатиришлар ҳақида маълумотни туман ИИБ ҲПБ ХҚМ бўйича катта инсперторИ лейтенант Б.Авазова томонидан тушунтирилди.

Text to speech