6 Феврал 2024 йил 201

Зукко ва билимдонлар ғолиб бўлди

Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлимида буюк мутафаккир, давлат арбоби ва шоир Алишер Навоий тавллудининг 583 йиллиги муносабати билан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Навоий асарлари билимдони” танлови ўтказилди. 

Унда вилоят Ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари иштирок этишди.  

Тадбирда сўз мулкининг султони, шоир Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди, Хамса ва бошқа асарлари, тазкира ҳамда рубоийларидан тузилган савол-жавоб тадбирида 1-ўринни Ғузор туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори катта сержант Рамазон Ортиқов қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни бошқарма ЖХХ ЙҲХБ катта инспектори, лейтенант Шохбоз Абдирахимов ва Муборак туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Билолиддин Ихтиёров банд этди.

Бундан ташқари, Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси танлови ҳам бўлиб ўтди.

Кодекс билимдони танловида Нишон туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори,  лейтенант Темур Бекназаров барча ҳамкасбларидан зукко эканлигини намойиш этиб, ғолиблик шоҳсупасидан жой олди. Набатдаги 2-ўринни Қарши шаҳар ИИО ФМБ КБИГ катта инспектори капитан Жавдод Боймародов, 3-ўринни Нишон туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Шахриддин Нурмаматов эгаллади. 

Ғолиблар вилоят ички ишлар бошқармасининг дипломи ва совғалар билан тақдирланди.Зукко ва билимдонлар ғолиб бўлди

Ғолиблар вилоят ички ишлар бошқармасининг дипломи ва совғалар билан тақдирланди.

Text to speech