20 Март 2021 йил
534
Зўравонликка барҳам берилди
Қарши шаҳар 3-сонли ИИБга Қарши шаҳар "Нуристон" МФЙда яшовчи К.Д илгари бирга ишлаган таниши Х.Б унга руҳий тазйиқ ўтказиб, тинчлигини бузиб келаётганлиги юзасидан мурожаат этди. Унинг мурожаати ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Б.Холмуродов ҳамда ҲПБ ХҚМБ катта инспектори подполковник З.Рустамова томонидан ўрганиб чиқилиб, аёлга ҳимоя ордери берилди ҳамда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликнинг олди олинди