14 Октябр 2020 йил 843

Зўравонлик ва тазйиққа қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз!

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори майор Д.С.Мирзаева, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тегишли корхона ташкилотлар билан ҳамкорликда Хотин-қизларнинг зўравонлик ва тазйиқнинг қўрбони бўлиб қолишларининг олдини олиш мақсадида, тумандаги аҳоли мурожаат қиладиган жамоат масканлари ва давлат идораларига «Зўравонлик ва тазйиқ, ҳимоя ордери» тўғрисидаги маьлумотлар қайд этилган брошюралар илиниб чиқилди. Ушбу масалага нафақат ИИО балки ҳамкор ташкилотлар ҳам бир ёқадан бош чиқариб ёндашишликлари лозимлиги, бирор аёл мурожаат қилдими? Бу менинг вазифамга кирмайди деб қўштирноқ орасидан қараш лозим эмаслиги, дархол тегишли давлат органларига билдиришлари лозимлиги тўғрисида келишиб олинди. Жамиятдаги ва корхона ташкилотда фаолият олиб борадиган хотин-қиз давлат химоясидадир! 

Text to speech