Зили чиққан ҳазил
2021 йил 10 август куни соат 14:00ларда, Қарши тумани “Бунёдкор” МФЙда яшовчи И.Б. таниши туманнинг “А.Навоий” МФЙда яшовчи В.Ф. билан Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги кўлга чўмилиш мақсадида боришади. Чўмилиш давомида икки ўртоқ тортишиб қолиб, чўмилиш учун сувга тушган В.Ф. ни И.Б. ёнидаги пневматик пистолети билан ўнг кўз соҳасига бир маротаба ўқ отиб, унга қасддан оғир тан шикасти етказган. Шундан сўнг, В.Ф. Қашқадарё вилояти “Кўз касалликлари” шифохонасига ўз эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олганлигини маълум қилиб, тиббиё ёрдам олган бўлса-да, ИИБга мурожаат қилмаган.
Вилоят “Кўз касалликлари” шифохонаси йўлланмаси билан Тошкент шаҳрига борган В.Ф.ни Республика Кўз касалликлари клиникасида тиббий кўрикдан ўтказган шифохона маъмурияти ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берилган. Ушбу хабар юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши тумани ИИБда қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилди.