24 Май 2022 йил
732
Жиноятга жазо муқаррар
Шаҳрисабз шаҳар “Заргарлик” МФЙда яшовчи Б.И. фирибгарлик жиноятини содир этгани учун терговга жалб этилганди. Жиноят иши судга ўтгач, у айбини хаспушлаш учун яширинишни афзал билди. Оқибатда ЖИБ Шаҳрисабз шаҳар суди томонидан Б.И.га нисбатан қидирув эълон қилинди.
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ва Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Янги Кеш” деҳқон бозоридан ушланди.
Энди қочоқ жиноятга жазо муқаррарлигини ва қочиб узоққа боролмаслигини тушуниб етган бўлса ажабмас.