22 Апрел 2024 йил
357
Жазодан озод бўлишди
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар суди “Зингирон” маҳалласида сайёр суд мажлиси
ўтказди. Унда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ
бошлиғининг тақдимномасига биноан бўлим ЖХХ Пробация гуруҳида жазо муддатини
ўтаётган 8 нафар озодликни чеклаш ва 5 нафар ахлоқ тузатиш иши жазосини
ўтаётган шахслар муддатидан олдин шартли
равишда озод этилди.
Сўнгра, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш
маркази билан ҳамкорликда меҳнат ярмаркаси ташкиллаштирилиб 2 нафар шахс ишга
жойлаштирилди, 3 нафарига эса ишга
йўлланма берилди.