11 Ноябр 2023 йил
1133
Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва меҳнат самарадорлигини ошириш
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Вилоят ИИБ
ЖҲХ ҲПБ ХҚМБ ҳамкорлигида Давлат кадастрлар палатаси Қашқадарё вилояти
бошқармаси ҳамда туман, шаҳар филиалларида фаолият юритаётган хотин-қизлар учун
,, Жамиятда хотин-қизларнинг ўрни ва меҳнат самарадорлигини ошириш"
юзасидан семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинарда бугунги кунда хотин-қизларга
яратилаётган имкониятлар, уларнинг
меҳнат жамоаларидаги мавқеи, оила фаравонлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўровонликка қарши кураш борасидаги ҳуқуқий
асослар борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.