Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик
факультети “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига бўйи 175 см паст
бўлмаган, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, йўналишига бўйи 170
см паст бўлмаган ҳамда “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналишига
бўйи 165 см паст бўлмаган, ўқишга олий маълумотга эга (факультет йўналишларига
номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган
ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади)
ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик
чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Қашқадарё вилояти ҳудудида
доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлар мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истаги бўлган номзодлар 2024 йилнинг 16 декабрь кунидан 2025 йилнинг 16 январь кунига қадар ҳафтанинг иш кунлари соат 09.00 дан 17.00 гача ИИВ Қашқадарё Академик лицейига мурожаат этишлари мумкин:
Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Буюк турон кўчаси
56-уй.
Маълумот учун телефон: (75)
224-42-03, 224-40-88, 224-44-42
Ушбу телеграм канал орқали керакли ҳужжатларни олишингиз мумкин: https://t.me/qviib_KTF