21 Декабр 2023 йил 3843

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига (сержантлар таркибини тайёрлаш дастури асосида) ўқишга номзодлар танлови эълон қилинади.

 

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультети “Йўл-патруль фаолияти” йўналишига бўйи 175 см паст бўлмаган, “Жамоат тартибини сақлаш фаолияти”, йўналишига бўйи 170 см паст бўлмаган ҳамда “Паспорт тизимини таъминлаш” йўналишига бўйи 165 см паст бўлмаган, ўқишга олий маълумотли (факультет йўналишларига номзодларни олий таълим муассасасини тугатган мутахассислиги инобатга олинган ҳолда ички ишлар органлари учун белгиланган талаблар асосида қабул қилинади) ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, муддатли ҳарбий ёки сафарбарлик чақируви резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган Қашқадарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлар мумкин.

 

Ø Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:

ü биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси;

ü ҳарбий гувоҳнома;

ü олий маълумоти тўғрисидаги дипломи;

ü номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

ü анкета (ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида маълумот).

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истаги бўлган номзодлар 2023 йилнинг 20 декабрь кунидан 2024 йилнинг 20 январь кунига қадар соат 09.00 дан 17.00 гача ИИВ Қашқадарё Академик лицейига қуйидаги ҳужжатларни аслини тақдим этган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:

 

 

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Буюк турон кўчаси 56-уй.

Маълумот учун телефон: (75) 224-44-42, 224-41-95

 

Text to speech