30 Июн 2022 йил 314

Ёш билимдон ходим

   Қашқадарё вилояти Маънавият ва маърифат марказида ёш ходимларимизни интеллектуал салоҳиятини ошириш, билим савиясини юксалтириш,  ҳамда 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Ёш билимдон ходим” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда  вилоят ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда Қарши шаҳар ИИОФМБ ва шаҳар-туманларида хизмат қилаётган ёш ходимлар иштирок этишди. 

   Кўрик-танловда зукколиги ва билимдонлиги боис Муборак туман ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, капитан Юлдуз Махтумова фахрли
1- ўринни қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринларни Яккабоғ тумани ИИБ Тергов бўлинмаси суриштирувчиси,  лейтенант Нодирбек Эшонқулов ва Транспортда ХТБ Патруль-пост хизмати бўлинмаси сафдор ходими, сафдор Шоҳжахон Мардонов банд этишди.

     Танлов ғолибларига Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азизбек Икрамов диплом ва қимматбаҳо совғаларни топширди.

Text to speech