24 Март 2023 йил 241

Йўловчи чўнтагидаги марихуана

“Шаҳрисабз-Чоршанбе-Мираки” автомобиль йўлининг Шаҳрисабз тумани Мактобод қишлоғига кетиш жойида шубҳали тарзда тўхтаб турган, “Нексия” русумли автомашина Шаҳрисабз тумани ИИБ ходимларида шубҳа уйғотди.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ёни кўздан кечирилганда Шаҳрисабз тумани “Ширамон” МФЙда яшовчи фуқаро эгнидаги нимчаси чўнтагида марихуана гиёҳвандлик моддаси олиб юргани маълум бўлди.

Марихуана гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1,11 грамм чиқди.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Text to speech