25 Май 2022 йил 951

Яроқсиз гўшт аниқланди

2022 йил 24 майдай 25 майга ўтар кечаси соат 00:40 ларда “Қашқадарё-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келган “Lacetti" русумли автомашинаси Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин бўлинмаси ходимлари ва ЙҲХБ ходимлари томонидан Кўкдала туман ҳудудида жойлашган “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди. Юкхона кўздан кечирилганда ҳайдовчи Чироқчи туманида яшовчи С.Б. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинада тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 160 кг оғирликдаги йирик мол гўштларини олиб кетаётгани аниқланди.
Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.
Вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази куйдириш печида 160 кг гўшт маҳсулоти йўқ қилинди.

Text to speech