6 Апрел 2021 йил 431

Яккабоғда уюшмаган ёшлар ўртасида "ИЧКИ ИШЛАР КУБОГИ" ўтказилди

Яккабоғ туманидаги "Оқтош" МФЙга қарашли сунъий қопламали майдонда уюшмаган маҳалла ёшлари ўртасида “Спортни сев спорт билан яша” шиори остида мини футбол бўйича туман “ИЧКИ ИШЛАР КУБОГИ” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Яккабоғ ҳокими ҳамда туман ИИБ бошлиғи ҳам иштирок этишиб, барча жамоаларга омад ва зафарлар тилади.

19 та жамоадан 184 нафар уюшмаган маҳалла ёшлари иштирок этишган мусобақада совринли ўринларни
1.Ибн-Сино
2.Қайрағоч
3.Наврўз МФЙ жамоалари қўлга киритдилар.

Ғолибликни қўлга киритган жамоалар Яккабоғ ҳокими, туман ИИБ бошлиғи ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Text to speech