28 Март 2023 йил 360

Ходимлар ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояловчи ташкилот

Касаба уюшмаси – фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмасидир. Бу борада “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги  Қонун мустаҳкам қалқон бўлмоқда.

Қарши шаҳар ИИО ФМБда Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмасининг ўтган йилдаги амалга оширган ишлари ҳисоботи ва 2023-2025 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Таркибига 3909 нафар аъзоларни бирлаштирган Қашқадарё вилояти ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси ҳам тизимда хизмат қилаётган шаҳодатланган ходимлар ва эркин ёлланма ишчи-хизматчиларнинг имкон даражасида кўмаклашмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида бирлашган касаба уюшмаси томонидан 6 нафар ходимлар ва ишчи-хизматчиларга 3 миллион сўмлик моддий ёрдамлар берилди. Улар орасида моддий ёрдамга муҳтож, тиббий жарроҳлик ўтказган ҳамда тўй ва бошқа маросимлар учун мурожаат этганлар бор. Жумлдадан, бошқама М ва МТТБ МТ ва ХХ ҳовли фарроши Турсунпўлат Мустафақулов, Машҳура Мажидова ва Эрмат Ҳасановларга мурожаати бўйича моддий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 5 нафар ногирон, бетоб фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, 3 миллион 400 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

-Яхши дам, меҳнатга ҳамдам деганларидек, йилнинг ўтган 3 ойида таътилга чиққан 4 нафар ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг 6 нафар оила аъзоларига дам олишлари ва соғликларини тиклаши учун  санаторийларга йўлланмалар берилди, - дейди , - дейди биз билан суҳбатда вилоят ички ишлар ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси подполковник Қиёмхон Омонов. – Бундан ташқари, аъзолардан иборат гуруҳларни Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига саёҳати режалаштирилмоқда.

Бошқарма бирлашган касаба уюшмаси ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказиб келинаётган қатор маънавий-маърифий ва спорт мусобақаларига ҳам ҳомийлик қилиб келмоқда. Масалан, вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказиб келинаётган “Ёш китобхон ходим”, “Зуко билимдон ходим”, “Заковат” билимдонлар беллашуви каби тадбирлар ғолибларига уюшма ҳайъати қарорига кўра совғалар берилмоқда.

-Илгари меҳнат таътилига чиқсак, ўзимиз ёки ота-онамиз, турмуш ўртоғимиз билан қайси санаторияга боришни ва йўлланма олиш учун қаерга учрашишни ўйлардик, - дейди катта сержант В.Бегимқулов. – Ички ишлар органлари ходимлари ҳам касаба уюшмасига аъзо бўлгач, бу муаммолар ўз-ўзидан барҳам топди. Уюшманинг бошқа фойдали жиҳатлари ҳақида эса кўпчилик яхши билади. 

Бир сўз билан айтганда, касаба уюшмаси тизимнинг барча соҳалари ва шаҳар-туманлари билан мустаҳкам алоқани йўлга қўйиб, аъзоларини ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш борасида қатор ютуқларга эришди. Ташкилотнинг афзаликлари шундаки, аввало ходим билан иш берувчи ўртасидаги муносабатларда, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланишда касаба уюшмаларининг беминнат хизмати кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Text to speech