30 Апрел 2022 йил
708
Хизматга масъулият билан ёндошиш давр талаби
Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимида жорий йилнинг уч ойида шаҳар-туман ИИБ ЖХХ Пробация бўлинма (гуруҳ) ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан танқидий йиғилиш бўлиб ўтди. Уни Пробация бўлими бошлиғи майор С.Шаропов очиб, ҳар бир ходимдан хизмат вазифасига масъулият билан ёндошиши, ҳужжатларни вазирлик меъёрий буйруқ талаблари асосида юритиб бориш лозимлигин таъкидлади.
Бундан ташқари хизмат вақтида, хизмат кийимида спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик, автомашиналарни тегишли ҳужжатларсиз бошқармаслик ҳамда фуқаролар ва пробация назорати остидаги шахслар билан ноқонуний муносабатларга киришмаслик ҳақида ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.