16 Апрел 2024 йил
291
Вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан профилактик ишлари олиб борилмоқда
Бугунги кунда
вояга етмаган ёшларни Республикамиз ҳудудидан чет давлатларга хусусан
Миср, Туркия давлатларига бориб ноқонуний, яширин хужраларда тахсил олиш
ҳолатлари учраётганлиги сабабли Вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан маҳаллалар
кесимида фаоллар ва ота оналар билан профилактик тушинтириш ишлари олиб
борилмоқда.
Шаҳрисабз тумани “Муминобод” МФЙ, Қарши шаҳар
“Маҳоллот”, “Ойдин” МФЙларида ота-оналар ва махалла фаоллари билан учрашувлар
ташкиллаштирилиб, фуқароларга вояга етмаган фарзандаларини ота-она
назоратидан четда қолдириб, қаровсиз чет мамлакатларга юбориш маъмурий ёки жиноий жавобгарликни
келтириб чиқариши ҳақида тушунчалар берилди.