Вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Завқиддин Хўжанов Нишон ва Деҳқонобод туман ИИБларида ҳисобот йиғилишида иштирок этди
Қашқадарё вилоят ИИБ
бошлиғи ўринбосари, подполковник Завқиддин Хўжанов Нишон ва
Деҳқонобод туман ИИБларида ўтган йилда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда иштирок этди.
Ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва
рўй берганларини фош
этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва
фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини атрофлича танқидий-таҳлил қилди.
Кўлами кенг йиғилишда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.