8 Октябр 2024 йил 559

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов ўзига бириктирилган ижтимоий рўйхатда турувчи оилаларда хонадонма-хонадон юриб, ўрганишлар олиб борди.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижросини таъминлаш борасида Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов ўзига бириктирилган ижтимоий рўйхатда турувчи оилаларда хонадонма-хонадон юриб,  ўрганишлар олиб борди.

Қарши шаҳар “Отчопар” ҳамда “Бунёдкор” маҳаллаларида яшовчи оилаларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маиший муаммолари ўрганилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

У борадаги ишлар давом эттирилмоқда..

Text to speech