24 Июл 2024 йил
550
Вазифалар белгилаб олинди
Қашқадарё
вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З. Аминова
ҳузурида вилоят ҳудудида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини
таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилган
ишлар, ажримлар, аёллар саломатлиги, улар ўртасида жиноятчилик ва
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилган ишлар ва йўл қўйилнан
камчиликлар муҳокамасига бағишланган
йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда бу борада масъул бўлган ташкилот
вакиллари, барча шаҳар-туман ҳокимининг
ўринбосарлари иштирок этди.
Муҳокама сўнггида кейинги ярим йилликда амалга
ошириладиган чора-талбирлар белгилаб олинди.