Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейига ўқишга...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрь кунидаги 767-сон қарорига мувофиқ 2020/2021-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейига ўқишга кириш истагида бўлган номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва улардан синовлар қабул қилиниши очиқ ва шаффоф давом этмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 17 февраль кунидаги 67-сонли буйруғига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қашқадарё академик лицейи қабул комиссияси” таркиби томонидан академик лицейига ўқишга кириш истаги бўлган номзодлар ўртасида махсус профессионал танлов тадбирларининг якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтказиш босқичи давом этмоқда.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати