Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъуллари ўқувчилар билан тарғибот тадбири ўтказди
ИИВ Қашқадарё академик лицейида
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Қашқадарё вилоят
прокуратураси, ўқувчилар ҳамда педагоглар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш
академияси Марказ прокурори Д.Муҳсинов лицей ўқувчиларга академияда бакалавриат йўналишида 2024/2025-ўқув йили
учун қабул бошланганлигини таъкидлади.
Лицей ўқувчилари ҳам Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига ҳужжат
топширишлари ва синовларда иштирок этиши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Академияда таҳсил оладиган
талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, кириш имтиҳонлари тартиби, имтиёлар,
кониятлар,ўқув машғулотлари, академиянинг моддий-техник ва ўқув базалари бўйича
маълумотлар берилди.
Тадбир сўнггида ўқувчиларга
академия қабул жараёнларига оид видеоролик намойиш қилинди ва ўқувчиларни
қизиқтирган саволларга маъсуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.