Устозлар касб байрами билан қутланди
1 октябр – Устоз ва мураббийлар
куни муносабати билан Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти ички ишлар органларида
узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлса-да, ҳамон
жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ёшларга ўз ўгит ва маслаҳатлари билан
кўмаклашаётган бир гуруҳ фахрийлар хонадонига ташриф буюриб, уларни байрам билан қутлашди.
Ҳамон шогирдларга касб сирларини
ўргатиб, устозлик қилиб келаётган ички ишлар органлари фахрийлари ёшларга
хизмат ва ҳаёт йўллари, тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.
Ўз навбатида фахрийлар эъзоз ва
эҳтиром учун бошқарма раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдириб, ватан
хизматига доимо шайлигини билдиришди.
Тадбирда фахрийларга яна бир бор
эъзоз ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.