25 Октябр 2022 йил 301

УСТОЗЛАР КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН ҚУТЛАНДИ

 

“25 октабр – Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда нафақада бўлса-да, ҳамон жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ёшларга ўз ўгит ва маслаҳатлари билан кўмаклашаётган бир гуруҳ фахрийлар хонадонига ташриф буюришди. Узоқ йиллар тергов соҳасида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган истеъфодаги подполковник Абдимажид Уралов ва истеъфодаги полковник Очил Хўжанов хонадонида бўлишиб, устозларни байрам билан қутлашди.

Ҳамон шогирдларга касб сирларини ўргатиб, устозлик қилиб келаётган ички ишлар органлари фахрийлари ёшларга хизмат ва ҳаёт йўллари, тажрибалари ҳақида сўзлаб беришди.

Ўз навбатида фахрийлар эъзоз ва эҳтиром учун вазирлик ва бошқарма раҳбариятига самимий миннатдорчилик билдириб, ватан хизматига доимо шайлигини  билдиришди.

Тадбирда фахрийларга яна бир бор эъзоз ва эҳтиром кўрсатилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech