Қарши шаҳар Батош МФЙда яшовчи Ф.Х. эрталаб туриб уйининг ташқи томонига ўрнатилган камераси йўқлигини билди. Бу ҳақда 102 хизматига дарҳол хабар берди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб борган Қарши шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ва бошқарма ЖХХ ЖТСБ ППХ ва ППХ батальони ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур ўғирликни Қарши шаҳар Батош МФЙда яшовчи Б.У. содир этганлиги аниқланиб кузатув камераси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: