12 Май 2022 йил 344

Тунги рейдда аниқлаган қоидабузарликларга чора кўрилди

 

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи полковник А.Садиров бошчилигидаги Махсус гуруҳ ходимлари томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, қоидабузарликларни аниқлаш, жиноятларни олдини олиш бўйича кучайтирилган тартибда тунги рейд тадбирларини ўтказмоқда. Уюштирилаётган қатор профилактик тадбирларда ҳайдовчиларнинг автомашинада ўткир тиғли совуқ қуроллар, таёқ (бита) олиб юриш ҳолатлари аниқланмоқда. Жумладан, жорий йил 11 май куни Қарши шаҳар ҳудудида ўтказилган тунги рейд давомида бита таёғи аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди ва Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга топширилди.

Бундан ташқари, Қарши шаҳар ҳудудида юк автомашинаси юкхонасига қўшимча газ баллони ўрнатиб ҳаракатланиб юргани аниқланиб, тегишли чора кўрилди.

Рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

Text to speech