12 Январ 2021 йил 1473

"Тумарис издошлари" кўрик танлови ғолиблари сараланди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг йигирма тўққиз йиллиги ва “14-январъ Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 2021 йил 12 январъ куни Қарши шаҳридаги “Ёшлар” марказида ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида “Тумарис издошлари” кўрик танлови бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ЖҒМҲО, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий Авиация билим юрти, вилоят Ички ишлар бошқармаси, Божхона бошқармаси, Чегара қўшинлари тизимида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчи аёллар иштирок этди.

“Тумарис издошлари” кўрик танловида ходималар қуйидаги шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.

1- Ўзини таништириш шарти

2- “Ўз иқтидорингни намоён қил” шарти

3- Тезкор савол жавоб шарти

4- Торт безаш шартлари бўйича ўзаро биллашдилар.

Зукколик ва билимдонликни синаш асосида ташкил этилган баҳслар якунида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимаси майор Зарина Кенжаева биринчи ўринни эгаллади.

Иккинчи ўринни Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий Авиация билим юрти ходимаси эгаллади.

Учинчи ўринни Божхона бошқармаси, ЖҒМҲО, Чегара қўшинлари хизмати ходималари эгалашди.

Ғолиб ва совриндор иштирокчиларни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech