9 Август 2021 йил 393

Тўйхонадан уйгача етолмади

2021 йил 30 июль куни Шаҳрисабз шаҳар “Зингирон” МФЙда яшовчи И.З. қариндоши, Шаҳрисабз шаҳар “Чоштепа” МФЙда яшовчи Н.Б. билан тўйга боради. Тўйдан яхшигина қизиб чиққан қариндошлар соат 23:30ларда савдо дўконига кириб сув олиб чиқиб, дўкон олдида турган Шаҳрисабз шаҳар “Чоштепа” МФЙда яшовчи М.У. ва Шаҳрисабз тумани Чуқун қишлоғида яшовчи А.Ш. билан ўзаро жанжаллашиб қолишган.
Натижада жанжал вақтида М.У. ёнида бўлган пичоқни И.З. ни чап кўкрак соҳасига бир маротаба санчиб олган. Натижада, И.З. тан жароҳати олиб, шифохонага тушган. Айни кезларда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech