28 Феврал 2022 йил
487
Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган фуқаро Китоб тумани ҳудудидан ушланди
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун, ЖИБ Тошкент шаҳар Учтепа туман суди томонидан қидирув эълон қилиниб, Тошкент шаҳар Учтепа тумани ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Китоб тумани “Баҳор” МФЙда яшовчи Қ.Ғ 2022 йил 26 февраль куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари давомида, Китоб тумани ҳудудидан ушланди.