14 Август 2023 йил
1692
Томорқадаги 23 тўп каннабис
Қашқадарё вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва Қамаши туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2023” тезкор профилактик тадбири давомида яна бир томорқасида оғу етиштириб келаётган шахснинг кирдикорлари фош этилди.
Жумладан, Қамаши туман Ибн Сино номли МФЙда С.Ф.нинг яшаш уйини қурилиши тугалланмаган биноси ичида ва ҳовлисининг ён қисмида 23 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.