3 Март 2021 йил
707
Тиғ профилактик тадбири бўлиб ўтди
ТАДБИР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимлари қатор профилактик тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, ИИВ Қашқадарё академик литцейида бошқарма Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “Тиғ” профилактик тадбирининг мақсад ва моҳияти ҳам жиноятларни эрта аниқлаб, олдини олиш, қонунбузарликларнинг пайини қирқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.