26 Ноябр 2022 йил 283

Тиббиёт ходимлари тақдирланди

Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлимида фаолият кўрсатиб келаётган шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Унда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Шуҳратжон Сатволдиев иштирок этиб, саломатлик посбонларини касб байрами билан қутлади.

Муҳтарам Президентимиз, Ички ишлар вазирлигининг  соҳа ходимларига кўрсатаётган эҳтиром ва эъзоз, эътибор алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда кўп йиллик самарали хизматлари билан соҳа равнақига, ички ишлар органлари ходимлари саломатлигини мустаҳкамлашга  катта ҳисса қўшаётган фидойи тиббиётчилар номларини алоҳида ҳурмат-эҳтиром билан тилга олиниб, фидойи шифокорларининг бир гуруҳи бошқарма раҳбариятининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Text to speech